Оч Роҳинжа болалари фотосурати танлов ғолиби бўлди - Фотогалерея

Тарқатилаётган овқат учун ўзларининг коса-товоқлари билан навбатда турган Бангладешдаги Роҳинжа қочқин болаларининг фотосурати дунёдаги энг нуфузли таомлар фотографиясига бағишланган мукофотни қўлга киритди.

Муаллиф K M Асад Бангладешнинг Кокс Бозоридаги қочқинлар лагерида олган расми учун 2020 йилги Pink Lady Food фототанлови ғолиби деб топилди.

Бангладешдаги Роҳинжа қочқинлари лагерида бир миллиондан ортиқ одам яшамоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли жамлоқ ҳам бекитилди.

Фототанлов асосчиси ва директори Кэролайн Кеньон фотосуратдан таъсирланганини айтади, "кўнгилни бузадиган сурат бизнинг давримиз ҳақида сўзлайди", дейди.

"Covid-19 бутун дунёни ўз чангалига олди ва қаерда бўлишимиздан қатъи назар, ҳаммамизнинг нормал ҳаётимиз тўхтаб қолди. Бу Роҳинжа қочқин болалари бизга ҳаётнинг қанчалар мўрт эканлигини, тирик қолиш учун егуликка бўлган эҳтиёж дунё бўйлаб биз ҳаммамизни бир-биримизга боғлиқ эканимизни, биз ҳаммамиз бир-биримизга ўхшаш эканимизни эслатади", дейди Кеньон.

Бу йилги фототанловга 70 дан ортиқ мамлакатдан 9000 дан ортиқ ижодий иш тақдим қилинди, дея онлайн жонли эфирда эълон қилишди танлов ҳакамлар ҳайъати.

Қуйида танлов категориялари бўйича ғолиб топилган фотосуратлар ва уларнинг муаллифлари ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.

Уйга ўлжа билан қайтиш: Tонгги ов. Муаллифи Zay Yar Lin, Mянмар

Food блогерлар: Идишдаги қовоқлар, муаллифи Aimee Twigger, Буюк Британия

Оила учун пиширилган егулик: Қуймоқ еяётган Олек, муаллифи Anna Włodarczyk, Польша

Очиқ ҳаводаги овқат: Асалари уяси тўлипти, муаллиф Xiaodong Sun, Хитой

Фуд стилист: Палтус балиғи ва редиска, муаллиф Nicole Herft, Буюк Британия

Тарелкада халқаро овқат: Бузиб ейишга кўз қиймайди(ҳозирча), муаллифи Sandy Wood, Буюк Британия

15-17 ёшлилар: Диндорлар тамадди қилмоқдалар, муаллифи Sangjun Lee, Ҳиндистон

Marks & Spencer фуд портрети: Пиширилган анжирлар, Liam Desbois, Буюк Британия

10 ёшдан кичиклар: Олмалар, муаллифи Scarlett Blanch, Буюк Британия

Champagne Taittinger тўй овқати фотосуратчиси: Энди навбат десертга, муаллиф Thomas Alexander, Буюк Британия

Телефонда олинган сурат: Хилса балиғи, муаллиф Azim Khan Ronnie, Бангладеш

Муҳрланган лаҳза: Винегрет, муаллиф Kai Stiepel, Германия

Пушти аёл олма куни: Карамел лэди, муаллиф Diana Kowalczyk, Польша

Барча фотоларнинг муаллифлик ҳуқуқи 2020 йилги Pink Lady Food Photographer танловига тегишли.