Рамазон ва карантин: Бўм-бўш Каъба, ёпиқ масжид ва кўчадаги муслима - суратлар

Каъба атрофи Рамазонда
Сурат тагсўзи,

Каъба атрофи Рамазонда зиёратчи ва намозхонлар билан гавжум бўларди.

Миллионлаб мусулмонлар карантин остида Рамазон ойини бошлашди.

Жамоат ва масжидлардаги Тавореҳ намозлари ўқилмаяпти, ифторликлар ўтказилмайди.

Маккаи Мукаррамадаги Каъба атрофи ҳам бугун деярли бўм-бўш.

Аммо бу ҳолатлар Рамазон ва рўзага қанчалик таъсир қилди ёки йўқ?

Сурат тагсўзи,

Рамазонда гавжум бўладиган Ўзбекистон масжидлари ҳам карантинда ёпиқ.

Айрим давлатларда, хусусан, Индонезияда Рамазоннинг илк кунлари баъзи мусулмонлар масжидларга тўпланишга интилганлар.

Аксар мамлакатларда ифторлик ёки бирга намоз ўқиш учун ҳаттоки қўшингиз ва бошқа уйда яшовчи яқин қариндошингиз ҳам келолмайди.

Қуддуси Шарифдаги ал-Ақса масжиди ҳам март ойи ўртасидан бери ёпиқ ва Рамазон пайти ҳам очилмайди.

Сурат тагсўзи,

Қуддуси Шариф: Кўчада намоз ўқиётган муслима аёл

Олдинроқ айрим мамлакатларда мусулмонлар карантинга риоя этишмаяпти, деган хабарлар чиққанди.

Макка ҳам ёпилган, лекин шунга қарамай айрим жойларда мусулмонлар карантинни бузишмоқда?

Рамазон, мусулмонлар ва карантин. Видео:

Кўплаб мамлакатларда одамларнинг жамоат намозларига йиғилишлари мумкин эмас.

Аммо имомлар масжидларни очишмоқда ва ҳатто азон чақиряптилар.

Сурат тагсўзи,

Непаллик мусулмон ёлғиз ўзи масжидда намоз ўқимоқда.

Сурат тагсўзи,

Нью Йорк масжиди имоми ҳеч ким намозга келолмаса ҳам, азон чақиради.

Сурат тагсўзи,

Покистон Лаҳор шаҳри: ифторлик таоми учун навбатларда ижтимоий масофа сақланмоқда.

Сурат тагсўзи,

Деҳлидаги Жомеъ Масжиди карантинда ёпилган, аммо тақводор мусулмон масжид олдида ифторлик қилмоқда.

Сурат тагсўзи,

Индонезия: Имом тақводорлар учун интернет орқали Қуръон тиловат қилмоқда

Сурат тагсўзи,

Нигер мусулмонлари жамоат намозлари тақиқланишидан норози бўлишганди. Энди ҳаммаёқ тинч.

Сурат тагсўзи,

Миср: Рамазон безаклари. Бу мамлакатда тунги комендантлик соати амал қилмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: //t.me/bbcuzbek